A+ R A-

Водийларни яёв кезганда

ШУНДАЙ ЮРТДА ЯШАШ — БАХТ

Жаннатмонанд юртда яшаяпмиз. Ҳеч кимдан кам эмасмиз. Мана, қишлоқ хўжалиги соҳасини олиб кўринг. Илгари буғдойни юртимизга не-не машаққатлар билан катта маблағ эвазига четдан олиб келардик. Президентимизнинг бу борадаги оқилона сиёсати туфайли Ўзбекистон ғалла билан ўзини ўзи таъминлайдиган, уни экспорт қиладиган давлатга айланди.


Тўғриси, деҳқон сифатида бундан жуда ғурурланаман. Шу улкан ютуқда чўл шароитида меҳнат қилаётган хўжалигимиз аъзоларининг ҳам улуши борлигидан фахрланаман. Ўтган йили 256 гектар  майдондан 800 тоннадан зиёд дон йиғиштириб олиб, шартнома режасини ошириб бажардик. Ихтиёримизда қолган ғаллани эса ишчиларимизга тарқатдик. Пахтадан ҳам  дурустгина даромад кўрдик. Обод турмуш йилида ютуқларимизни янада мустаҳкамлаш, ишчиларимизнинг рўзғорини бут қилиш ниятидамиз.
Гап ободончилик, турмуш фаровонлиги ҳақида борар экан, бир нарсани алоҳида таъкидлашни истардим. Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, обод манзилларга кўзингиз тушади. Масалан, Шофирконни олайлик. Кейинги йилларда туманимиз маркази қиёфаси тубдан ўзгариб кетди. Ҳожа Ориф Моҳитобон зиёратгоҳи обод гўшага айлантирилди. Янги деҳқон бозори, ўнлаб сервис шохобчалари, замонавий касб-ҳунар коллежи биноси, спорт иншоотлари қад ростлади. Қишлоқларимизда намунавий лойиҳа асосида барпо этилаётган уй- жойларни айтмайсизми?! Буларнинг бари истиқлол йилларида халқимиз бунёдкорлик салоҳияти ортгани, ватандошларимиз элим деб, юртим деб яшаётганидан далолатдир. Бинобарин, ёшларимиз бу кунларнинг қадрига етишлари, мамлакатимизнинг ҳар  қарич ерини севиб, ардоқлашлари керак. Чунки бундай дориламон кунларга ўз-ўзидан эришилгани йўқ.
Барчамизга эзгу мақсад йўлида  яшаш, меҳнатимиз роҳатини кўриш насиб этсин!

Азим ЛАТИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони.

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года