A+ R A-

Водийларни яёв кезганда

Кечагидек эсимда, оиламиз даврасида тадбиркорлик ҳақида сўз кетганда, анчадан буён ўйлаб юрган фикримни ўртага ташладим. Туманимиз марказида чоғроқ сутни қайта ишлаш корхонаси анчадан буён ишламай тургани, шу цех сотувга чиқарилганини айтиб, оилавий бизнесни йўлга қўйишдан сўз очдим. Уйдагиларга бу фикр маъқул тушди. Қарангки, дастурхон атрофида қилган ниятимиз рўёбга чиқиб, мулк эгаси бўлдик.

Жаннатмонанд юртда яшаяпмиз. Ҳеч кимдан кам эмасмиз. Мана, қишлоқ хўжалиги соҳасини олиб кўринг. Илгари буғдойни юртимизга не-не машаққатлар билан катта маблағ эвазига четдан олиб келардик. Президентимизнинг бу борадаги оқилона сиёсати туфайли Ўзбекистон ғалла билан ўзини ўзи таъминлайдиган, уни экспорт қиладиган давлатга айланди.

ТАРИХИЙ ҚАДАМЖОЛАР ОҲАНРАБОСИ

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида саксон-саксон беш ёшни қоралаган онахон эътиборимизни тортди. У фарзандлари қуршовида оҳиста қадам ташларкан, “Шу кунларга етказганига шукр”, деб қўяр, жигарбандларига Ҳазрат Баҳоуддиннинг одамларни ҳалол меҳнатга, ўзаро меҳр-оқибатли, ҳушёр бўлишга даъват этувчи сўзларини эслатарди. Онахонни суҳбатга тортдик.

Бугун қай бир ҳунарманд билан суҳбатлашманг, “Эртанги кундан кўнглим тўқ”, дейди. Айниқса, қандолатчиларнинг бозори чаққон. Зеро, маърака-мавридларимиз парвардаю ҳолвасиз ўтмайди. Ширинликлар эса тандирдан узилган нон каби дастурхонимиз кўрки, тинч ва фаровон ҳаётимизнинг кичик бир белгисидир.

Табиатнинг нозик ҳилқати бўлмиш жайрон жуда ҳушёр, зийрак жонивор. Ўттиз йилдан ошдики, марказимиз ана шу камёб тур учун қўриқхона вазифасини ўтаб келаяпти. Айниқса, кейинги йилларда масканимизда жайронларни асраб-авайлаш, шу ернинг ўзида илмий тадқиқот ишлари олиб бориш учун қўшимча қулайликлар яратилгани айни муддао бўлди.

andijonviloyati

Гўзал Фарғона водийсини олтин узукка қиёсласак, ҳеч шубҳасиз, Андижон ана шу узукнинг бебаҳо гавҳаридир. Истиқлол йилларида ушбу вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ойдин йўлига чиқиб олди.

 

Бу довюрак ва ўктам халқнинг — Сурхон аҳлининг юрагида Алпомиш каби паҳлавонлардан мерос қолган шижоат яшайди.

Ислом КАРИМОВ

Ўзбекистоннинг бугуни ва истиқболини Сурхондарёсиз, меҳмондўст ва ориятли одамларининг бой маънавиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жануб офтобидан нур олган сурхондарёликларни мамлакатимизнинг бугунги тараққиётида ўзига хос  ўрни ва нуфузи бор. Воҳада Истиқлол йилларида қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда, саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  соҳалари жадал ривожланмоқда. Қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари кўлами эса тобора кенгаймоқда.
Бугунги саҳифамизда  фидойи сурхондарёликлар, улар амалга ошираётган ибратли ишлар, воҳанинг ўзига хос осориатиқалари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Машҳур халқ қўшиғида “Ёт элларнинг боғи билан боғчаси Хоразмнинг янтоғича кўринмас” деб куйланганидек, Хоразм воҳаси, Хоразм аҳли ўзининг бой тарихи, покиза қалби, бетакрор табиати, ўзига хос, ўзига мос фазилатлари, ғурури, қадди-қомати, виқор ва салобати билан ажралиб туради.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Хоразм воҳасида ҳам истиқлол йилларида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Сезгандирсиз, бугунги саҳифамизда Хоразм вилояти ва унинг ўзига хос хусусиятлари, санъат ва ҳунармандчилик ҳадисини олган меҳнаткаш, мард ва фидойи одамлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Қорақалпоқ халқининг мамлакатимиз ривожига қўшаётган катта ҳиссаси, иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг кўплаб соҳаларида қўлга киритаётган салмоқли ютуқларини бугун барчамиз яхши биламиз. Ушбу саҳифамизда Қорақалпоғистон Республикаси ва унинг меҳнаткаш, мард  ва фидойи одамлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Страница 1 из 2

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года