A+ R A-

Тиббиёт

Микроскопсиз таҳлил

Гулистон шаҳрида катталар ва болалар суяк-бўғин хасталиклари ҳамда асаб касалликларини даволашга ихтисослаштирилган “Муроджон шифо” клиникаси фаолият бошлади.

Эътиборлиси, бу ердаги энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораторияда умуман микроскоп ишлатилмайди. Гап шундаки, сўнгги тиббий технологиялар асосида яратилган асбоблар инсон иштирокисиз қондаги барча таркибий ва сифат кўрсаткичларини аниқлайди. Масалан, қонни таркибий таҳлил қиладиган анализатор 24 та кўрсаткич бўйича натижа чиқарса, сифат бўйича ишлайдиган шундай асбоб 12 йўналишда хулоса беради.
Шунингдек, хориждан келтирилган яна бир ускуна туфайли энди ички аъзоларда гельминтлар, яъни гижжа ва бошқа паразитлар мавжудлиги одатдагидан фарқли ўлароқ, қон таҳлили орқали 99,9 фоиз аниқликда маълум бўлади. Айни чоғда иммунофермент анализатор қондаги инфекцияларни тўла-тўкис аниқлаш имкониятини ҳам яратди. Айтиш жоизки, клиникага урологик касалликларни аниқлаш борасида ҳам ана шундай замонавий ускуна ўрнатилди.
— Барча турдаги яллиғланиш хасталикларини магнитолазер ёрдамида даволашни йўлга қўйганмиз, — дейди клиника директори Ифтихор Қодиров. — Яъни физиотерапия бўлимимизда 9 та муолажа аппаратимиз мавжуд. Келгусида рақамли рентген ускунасини ҳам сотиб олиш ниятидамиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года