A+ R A-

Тиббиёт

Саломатлик учун сармоя

Соғлом бола йилининг дастлабки ойи Бухоро шаҳридаги 7-поликлиника жамоаси учун қувончли кечмоқда.

Яқинда мазкур тиббиёт муассасасининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати бир миллиард 400 миллион сўм бўлган ушбу қўшқаватли бинода беморларни қабул қилиш, уларга ташхис қўйиш, қисқача айтганда, даволаш-профилактика ишларини замон талаблари асосида олиб бориш учун барча қулайликлар муҳайё этилган. Ҳудуддаги салкам 32 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи ушбу шифо маскани энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.
Таъкидлаш ўринлики, 2014 йилда вилоятда бу каби бунёдкорлик юмушлари жадал давом эттирилиб, тиббиёт масканларини барпо қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига 23 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года