A+ R A-

Спортнинг сирли олами

Баскетбол қоидалари ўзгармоқда

Баскетбол ўйинидаги айрим қоидалар ўзгартирилмоқда. Келаси йилнинг 1 октябридан эътиборан мусобақаларда ана шу янгиликлар расман жорий этилади.

Бу ҳақда Халқаро баскетбол уюшмалари федерацияси сайтида маълум қилинди.
Унга кўра, эндиликда якуний тўртинчи таймнинг сўнгги икки дақиқасида жамоалар иккитадан кўп тайм-аут (қисқа танаффус) олишолмайди. Шунингдек, бир жамоа вакиллари майдон марказини кесиб ўтиб, рақиблари ҳудудига киргандан кейин 14 сония ичида ҳужумни якунлашлари шарт. Амалдаги қоидада бу 24 сония этиб белгиланганди.
Авваллари рақибга ишлатилган техник огоҳлантириш учун иккита жарима зарбаси берилар эди. Эндиликда у битта жаримадан иборат бўлади. Баскетболчи учрашув давомида ишлатган иккинчи техник фоли (қўполлиги) учун ўйин якунигача майдондан четлатилади.
Федерация масъул ходимлари мазкур ўзгартиришлар баскетбол ўйинининг янада тезкор, қизиқарли бўлишини ва томошабинларга кўпроқ завқ улашишга хизмат қилишини таъкидламоқдалар.

Ғалабасидан мағлубияти кўп
АҚШлик Режи Стрикланд профессионал боксда энг кўп жанг ўтказган (363 та) спортчи ҳисобланади.
Аммо у энг кўп мағлубиятга учраган боксчи (276 та) сифатида ҳам тилга олинади. Ўн тўққиз ёшида (1987 йил) профессионал фаолиятини бошлаган Стрикланд дастлабки вақтларда ойига, ҳатто, 15 тадан ҳам кўп жангда иштирок этган. Шунга қарамай, у бирорта совринни қўлга кирита олмаган.
Энг қизиғи, Стрикландлар оиласи қолган вакилларининг ҳам боксда омади чопмаган. Масалан, унинг укаси Жери 112 бор рингга кўтарилиб, нақд 100 марта бошини эгиб чиқиб кетган. Режининг рафиқаси эса 30 та жангнинг 28 тасида, амакисининг ўғли Жош 74 баҳснинг 68 тасида рақибига имкониятни бой берганидан сўнг қўлқопини михга илган. Отаси ва амакисига ҳавас қилиб, шу спорт турига қадам қўйган Жей (Жерининг ўғли) ҳозирга қадар 28 та жангда қатнашиб, ҳали ғалаба нашидасини сурмади.
 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года