A+ R A-

Теннис

Футбол бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лига жамоалари ўртасида ўн бешинчи тур баҳслари бўлиб ўтди.

altСамарқанд шаҳридаги “Динамо” теннис кортида ташкил этилган Профессионал теннисчилар уюшмаси таснифига кирувчи анъанавий “Челленжер” халқаро турнирининг ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди.

Наманган шаҳрида теннис бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. “Наманган — Дўстлик” теннис клуби кортларида ташкил этилган мусобақада 185 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди. Жумладан, 1994 — 1996 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Тошкент шаҳри вакили Санжар Файзиев чемпионликка эришди. Жуфтлик ўйинларининг финалида эса Одил Акрамов (Андижон) ҳамда Сардор Раҳимов (Тошкент) биринчи ўринни эгаллади.

Республика олимпия захиралари теннис мактабида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Санжар Файзиев бош совринни қўлга киритди.

ignatikПойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATР) мусобақалари тақвимига кирувчи “Челленжер” халқаро турнири бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақанинг мавқеи йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Бу, албатта, мамлакатимизда ушбу спорт тури бўйича ҳар қандай нуфузли турнирни юқори савияда ташкил этиш борасида юксак даражадаги инфратузилма мавжудлиги билан боғлиқ.

Наманган шаҳрида теннисга ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида республика чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 216 нафар ёш ракетка устаси ғолиблик учун кураш олиб борди.

tashkentopen2012Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ташкил этилган “Tashkent open — 2012” халқаро турнирининг ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди. Таъкидлаш жоизки, Аёллар теннис уюшмаси — WTA туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Жорий йилги баҳсларда WTA рейтингида юқори ўринларни банд этиб турган 23 нафар ракетка устасининг қатнашгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

tashkentopenПойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Аёллар теннис уюшмаси — WTA туркумига кирувчи “Tashkent open — 2012” халқаро турнири бошланди.
Айтиш жоизки, айни пайтда мамлакатимизда 18 минг нафардан зиёд киши ушбу спорт тури билан шуғулланмоқда. 1994 йили бу кўрсаткич 1700 нафарни ташкил этганини ҳисобга олсак, мазкур кўрсаткич қисқа вақт ичида теннис юртдошларимиз орасида жадал оммалашиб бораётганини яққол ифодалайди. Ҳозир унга қизиқувчи ёшлар ихтиёрига жаҳон андозалари асосида барпо этилган 790 тадан ортиқ қумли, қаттиқ, чимли кортлар бериб қўйилган.

Наманган шаҳрида теннис бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнир ниҳоясига етди. Халқаро теннис федерацияси таснифига киритилган ушбу нуфузли мусобақада, Литва, Беларусь, Ҳиндистон, АҚШ, Жанубий Корея сингари 16 мамлакатнинг ёш ракетка усталари баҳс олиб бордилар.

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года