A+ R A-

Футбол

ИККИНЧИ ДАВРА БАҲСЛАРИ БОШЛАНДИ

Футбол бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лига жамоалари ўртасида иккинчи давра баҳслари бошланди.

Ўн тўртинчи турнинг марказий учрашуви турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган пойтахтнинг “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Чемпионлик учун курашда пойтахт жамоаларини таъқиб қилаётган Қаршининг “Насаф” клуби бу турда “Гулистон” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Амалдаги чемпион “Пахтакор” эса ўз майдонида “Бухоро” (Бухоро)дан устун келди — 2:1. Бекободда кечган “Металлург” — “Навбаҳор” (Наманган) ўйинида ҳам худди шундай ҳисобда мезбонлар ғалабага эришди.
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз майдонида “Шўртан” (ўузор)ни 2:0, Самарқандда “Динамо” Зарафшоннинг “Қизилқум”ини 1:0 ҳисобида енгди. Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Олмалиқ” билан дуранг ўйнади — 2:2.
Мазкур турдан сўнг “Бунёдкор” 35 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди. Иккинчи ўринда бораётган “Локомотив” ҳисобида 33 очко бор. Учинчи поғонадаги “Насаф” эса 32 очко тўплаган. Амалдаги чемпион “Пахтакор” клуби 25 очко жамғарган.
Олий лиганинг навбатдаги тур ўйинларига 10 август куни старт берилади. Эътиборли жиҳати, шу куни мухлислар бир қатор марказий ўйинларга гувоҳ бўладилар. Хусусан, “Навбаҳор” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилса, “Бунёдкор” “Жар” стадионида “Пахтакор”га қарши тўп суради.
Ўн бешинчи турнинг қолган жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган: “Шўртан” — “Динамо”, “Бухоро” — “Металлург”, “Олмалиқ” — “Локомотив”, “Гулистон” — “Сўғдиёна”, “Қизилқум” — “Насаф”.

Фазлиддин АБИЛОВ.
 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года