A+ R A-

Футбол

«БУНЁДКОР» ЗАФАР ҚУЧДИ

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳам гуруҳ баҳсларини ғалаба билан бошлади.
Мусобақанинг “G” гуруҳидан жой олган футбол жамоамиз биринчи турни сафарда Япониянинг “Санфречче Хиросима” клубига қарши ўтказди.

Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз ҳар икки бўлимда мезбонлар дарвозасини бир мартадан аниқ нишонга олишди. Дастлабки голга ҳужумчи Александр Пишур муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда эса ярим ҳимоячи Фозил Мусаев ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Бу натижа ўйин якунига қадар ўзгармади.
Ушбу гуруҳдаги “Поханг Стилерс” (Жанубий Корея) —  “Бэйцзин Гоань” (Хитой) жамоалари ўртасидаги ўйинда эса ҳисоб очилмади.
13 март куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда “Бунёдкор” ўз майдонида “Поханг Стилерс” клубига қарши баҳс олиб боради.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года