A+ R A-

Маҳаллий кенгашларда

Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида ёки жойларда аҳоли вакиллари билан учрашганларида, албатта, ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, “Ўзбекистонда яшаётган барча-барча ёшлар — менинг болаларим, менинг фарзандларим!” дея таъкидлайдилар ва уларга катта ишонч билдирадилар.

депутатлар фаолиятининг мазмун-моҳиятини ташкил этади

Президентимиз 2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига янада устувор аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидладилар.

фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади
Маълумки, Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида маҳаллий вакиллик органлари — Кенгашлар фаолиятини тубдан яхшилаш, депутатларнинг ўз сайлов округларидаги ишини самарали ташкил этиш масаласига алоҳида урғу берилган эди. Шубҳасиз, ана шундай фаолиятнинг йўлга қўйилиши депутатга қабул қилинган қонунлар жойларда қандай ишлаётгани, хўжалик юритиш амалиёти бугунги кунда қандай қонунларга эҳтиёж сезаётгани, сайловчилар дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича нималар қилиш зарурлигини аниқлаш учун имкон берган бўларди.

ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ

аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг биринчи ярмида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2012 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари ижроси муҳокама қилинган мажлисида жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, шу орқали аҳоли манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг фаровон яшашларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараённинг муваффақиятли кечиши, шубҳасиз, жойлардаги маҳаллий Кенгашлар ва доимий комиссиялар фаолиятининг изчиллигига бевосита боғлиқ.

ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашида муҳим аҳамиятга эга
Бугунги кунда ёшларни она-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, улар қалбида мамлакат тараққиётига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, энг муҳими, йигит-қизларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш долзарб аҳамиятга эга.
Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, ўсиб келаётган ёш авлод истиқлолимиз тарихини чуқур ўрганиши, бундай кунларга осонлик билан эришилмаганини тушуниб, англаб етиши зарур.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосидир

Бугунги кунда маҳалла мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, қолаверса, ҳар биримизнинг яшаш тарзимизда муҳим ўрин эгалламоқда. Маълумки, республикамизнинг барча ҳудудларида  ўтказилган маҳалла фаолларининг ўқув-семинарлари мазкур институтни муттасил такомиллаштириб бориш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига оид ишларни кучайтириш, фуқароларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг манфаатларини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, даволаш-профилактика муассасалари моддий-техник базасини юксалтириш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Страница 1 из 2

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года