A+ R A-

Қонун ва ижро

саломатлик учун ниҳоятда фойдалидир

Бугунги кунда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда хорижий инвесторларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, уларга эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ахборот очиқлиги” деган тушунча бор. Кундалик ҳаётимизда ушбу атама манфаатдор шахслар томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг у ёки бу фаолиятига оид ахборотни керакли ва етарли ҳажмда олишни англатади.

Ҳозирги кунда Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Масалан, жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида 217 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, судларга мазкур мурожаатлар асосида даъво аризалари киритилди ва шундан
158 таси ижобий ҳал этилди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш ҳамда шу орқали соҳада қонунийликни таъминлашнинг энг самарали механизмларини яратиш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар эҳтиёжига мос бўлишини таъминлаш зарурлиги ҳар томонлама асослаб берилган эди. Ўтган даврда  ана шу талаблар асосида Қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва 2012 йил 25 декабрдан кучга кирди.

Кейинги йилларда божхона тизимини такомиллаштириш орқали тадбиркорлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қўшимча имтиёз ва қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда.
Хусусан, 2012 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

инсон манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда
Олий судда жорий йилнинг 4 январида кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, судлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этди.

фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ишчи-хизматчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ҳозирги пайтда юртимизда унинг ижросини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Пойтахтимизда амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам буни яққол кўриш мумкин.

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года