A+ R A-

Қарор ва ижро

Инсонпарварлик — олий қадрият

Олий Мажлис Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори ижроси жойларда изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Андижон шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида бўлиб ўтди. Унда амнистия акти қўлланилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширувчи ишчи гуруҳ аъзолари, прокуратура ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими мутасаддилари ва ота-оналар қатнашди.
— Инсон қадри улуғланган юртда яшаётганимиздан бахтиёрман, — дейди Избоскан туманилик Ф. Имомова. — Ўғлим яқинда 21 ёшга кирди. У 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ёлғиз ўзим 3 нафар фарзанд билан қолиб, ўғлимнинг тарбиясига эътиборсиз бўлдим, чоғи, унинг бундай йўлга кирганини билмай қолибман. Президентимизга раҳмат, унга яна бир имконият берди. Бундан кейин ўғлим тарбиясига жиддий эътибор қаратаман. Ишонтириб айтаманки, болам бундай йўлга қайтиб кирмайди. Халқимизга, юртимизга манфаат келтирадиган инсон бўлади. Унинг ўзиям шу фикрда.
Тадбирда жазодан озод қилинаётган шахслар ижтимоий мослашуви ҳамда ҳимояси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Айниқса, бундай шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, ёлғиз, ёрдамга муҳтожларини ногиронлар ва қариялар уйларига жойлаштириш, вояга етмаганларни ота-оналар, ҳомийлик ва васийлик органларига топшириш билан боғлиқ жараёнлар пухта ташкил этилгани алоҳида таъкидланди.
— Уларнинг оила ва жамиятга мослашиб кетишида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳам алоҳида ўрни бор, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Икромитдин Валиев. — Шунга кўра, озодликка чиқаётган шахсларни реабилитация қилиш бўйича махсус режа тузганмиз. Қарор ижросини таъминлашда бу, айниқса, қўл келмоқда.
Якунда жамият учун хавфли бўлмаган жиноят содир этган ва қилмишидан пушаймон бир гуруҳ маҳбуслар озодликка чиқарилди ҳамда уларга тегишли тавсиялар берилди.

Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года