A+ R A-

Шарҳ

Айни кунларда Польшанинг Варшава шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Унинг салбий оқибатларини бартараф этишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга экани ўз исботини топмоқда.

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, 2013 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйича туризм соҳасида фаолият олиб борувчи фирма ва компаниялар томонидан салкам 500 миллион кишига хизмат кўрсатилган. Бу аввалроқ экспертлар тахмин қилганидан 1-2 фоиз, ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан эса 5 фоизга кўпдир.

Мамлакатимиз молия-банк тизими ана шундай эътирофга сазовор бўлмоқда.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, касбий, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга барча шарт-шароит яратилган. Республика Хотин-қизлар қўмитасининг бу борада олиб бораётган саъй-ҳаракатлари опа-сингилларимизнинг орзу-истакларини рўёбга чиқармоқда.

Баҳор фаслининг охиридан токи ёзнинг ўртасига қадар АҚШда энг кўп торнадолар рўй берадиган мавсум ҳисобланади. Сўнгги кунларда Океанортида, жумладан, Техас, Оклахома, Канзас, Иллинойс ҳамда Айова штатларида рўй берган ўттиздан ортиқ мана шундай табиат инжиқликлари бу хулосаларни яна бир карра тасдиқлади. Афсуски, ўнлаб одамлар ҳаётдан кўз юмди, бир неча юз киши жабрланди, тураржой бинолари вайронага айланди, коммуникация тармоқлари ишдан чиқди. Мутахассисларнинг айтишича, бу галги тўфонлар, шубҳасиз, АҚШ тарихида энг жиддий зиён келтирган табиат ҳодисалари рўйхатидан жой олади.

мамлакат иқтисодиёти барқарорлиги ва инвестициялар учун ишончли муҳит мавжудлигини ифодалайди
2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида юртимиз молия-банк тизими барқарор ва ишончли фаолият юритиб, юқори кўрсаткичларни намоён этиб келаётгани алоҳида эътироф этилди. Жумладан, 2012 йилда банк тизимининг жами капитали 24,3 фоизга, сўнгги уч йилда эса икки баробарга кўпайгани, бугунги кунда капиталнинг етарлилик даражаси 24 фоиздан ошгани ва бу қабул қилинган умумий халқаро стандартлардан 3 баробар ортиқ эканлиги таъкидланди.

етти ўлчаб бир кесадиган пайт

Евроҳудудда давом этаётган молиявий-иқтисодий танглик ҳали-ҳануз дунё оммавий ахборот воситаларидаги энг асосий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Афсуски, тарқатилаётган хабарларнинг аксарияти салбий натижалар билан боғлиқ. Масалан, “Евроньюс” телеканалида айтилишича, сўнгги ойларда ягона валюта бирлигига кирувчи давлатларда ишчанлик кайфияти ва бизнес юритишга бўлган ишонч ҳисси сезиларли даражада пасайиб, инқироз ўзининг энг юқори чўққисига чиққан давр — 2009 йилдаги ҳолат билан тенглашиб қолган.

океанорти аҳолиси матонатини синовдан ўтказмоқда
sendiЎтган ҳафта АҚШда кузатилган “Сэнди” тўфони мамлакат тарихидаги энг йирик талафотларга сабаб бўлган табиий офатлардан бири, дея баҳоланмоқда. Ушбу ҳодиса, айниқса, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Пенсильвания, Мэрилэнд, Fарбий Виржиния, Коннектикут, Виржиния, Нью-Гэмпшир ва Шимолий Каролина штатларига жиддий зарар етказди. 113 киши ҳаётдан бевақт кўз юмди.

Страница 1 из 2

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года