A+ R A-

Мушоҳада

Биз ўтирган “Нексия” таранг тортилган тасмадек теп-текис йўл бўйлаб елиб борарди. Мамнун қиёфада машина бошқараётган ҳайдовчига қараб кўп йиллар илгари юз берган бир воқеа хаёлда жонланди. Ўшанда Деҳқонобод туманидаги Тоғайтемир деган қишлоққа, қадрдон дўстимизнинг никоҳ тўйига отланган эдик. Тошкентдан Қаршигача поездда етиб келдигу бу ёғига улов тополмай хийла овора бўлдик.

Биз ҳамиша ҳаётдан сабоқ олиб яшаймиз. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муҳтарам Президентимизнинг пойтахтимиздаги Хотира майдонида билдирган фикрларини тинглаб, юртимиздаги тинчликнинг, осойишталикнинг, барқарорликнинг нақадар буюк неъмат эканлигини янада теранроқ англадик.

Юртимизда ноёб бошқарув идораси бўлган маҳалланинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти тобора ошмоқда. Шунга мос равишда унинг вазифалари кўлами ҳам кенгайиб бораётир.
Бу эса маҳалла институтини бугунги талаблар даражасида ривожлантириш, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг бошқарувчилик маҳоратини оширишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан фуқаролар йиғинларининг раислари, масъул котиблари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари учун барча туман (шаҳар)лар марказларида уч кунлик ўқув-семинарлари ўтказилаётир.
Ўқув машғулотларида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Адлия, Халқ таълими, Иқтисодиёт, Молия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Бош прокуратура, Давлат солиқ ва Дин ишлари бўйича қўмиталар, “Ўзархив” агентлиги, Маънавият тарғибот маркази, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий тузилмаларининг малакали ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳамда фонд республика бошқаруви масъуллари иштирок этишаяпти.
— Ўқувларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида махсус дастур, ишчи гуруҳи тузилиб, туман ва шаҳарларга масъуллар бириктирилди, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошқаруви раиси К. Елмуратов. — Машғулотлар ўтказиладиган жойлар зарур техник воситалар билан тўлиқ таъминланди. Ўқувларга ҳудуддаги барча фуқаролар йиғинларининг ходимлари жалб этилган. Уларда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, Юртбошимизнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асари, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш — бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасининг мазмун-моҳияти, улардаги асосий ғоялар ва устувор вазифаларни маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишни самарали ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама этилмоқда.
— Йиғинимизда 9 мингга яқин киши истиқомат қилади, — дейди Кегейли туманидаги “Жузимбоғ” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби Қ. Пиримбетов. — Ҳудудни ободонлаштириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимизда. Жумладан, жорий йилнинг баҳорги экиш мавсумида қишлоқ йўллари ва кўчалар бўйларига 15 минг туп кўчатлар экдик. 1,2 километрлик йўлга эса асфальт қопламаси ётқизилди. Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган 7 та ёш оилага тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишда ёрдамлашдик. Семинар хусусида тўхталсак, бу ерда фаолиятимиз самарадорлигини оширишда асқотадиган илғор тажрибалар ва назарий билимларни эгаллаяпмиз.
Бугунги кунда Бухоро вилоятида 550 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи изчил фаолият юритмоқда. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, оилаларнинг моддий фаровонлигини ошириш каби долзарб вазифаларни бажаришда бу тизимнинг ўрни ва аҳамияти бениҳоя катта. Табиийки, бу ҳар бир ходимдан чуқур билим ва юқори малакани талаб этади. Ўқув-семинарлари ана шу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
— Ўқувларда турли ташкилотлардан таклиф этилган малакали мутахассислар бизга “Обод турмуш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, уларни амалга ошириш юзасидан керакли тушунча ва тавсиялар бермоқда, — дейди Бухоро шаҳридаги Абдухолиқ ўиждувоний номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Файзуллаева.  — Машғулотларда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий билимга эга бўлаяпмиз. Муҳими, бу ерда ўрганганларимиз фаолиятимизни янада кучайтиришда қўл келади.
Интерфаол усулда ўтказилаётган машғулотларда яқинда кучга кирган янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш механизмлари хусусида маълумотлар берилмоқда. Маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришнинг аҳамияти, йиғинлар ҳузуридаги асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар, “Ота-оналар университетлари” фаолиятини кучайтириш, жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш, тўй ва бошқа маросимларни миллий удумларимизга мос, ихчам тарзда ўтказиш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинаётир.
Наманган вилоятида ўтказилаётган ўқувларда эътироф этилганидек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асоси такомиллаштирилгани, унинг вазифалари кўлами тобора кенгайиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик муносабатларининг шаклланиб бораётгани маҳалла нуфузининг ошишида муҳим омил бўлмоқда. Амалий мисолларга бой маърузалар, тарқатма материаллар ва слайдлар воситасида ташкиллаштирилган ўқувларда соҳа янгиликлари хусусида батафсил маълумот берилмоқда. Бу маҳалланинг ушбу йўналишдаги фаолияти янада самарали бўлишига хизмат қилади.
— Ҳудудда истиқомат қилаётган 924 оиланинг тинч-тотув яшаши, фарзандларимиз камолотида “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлик механизми муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди Наманган туманидаги “Тепа Қиёт” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Х. Қаюмова. — Малака ошириш чоғида ёш оилалар билан ишлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида маҳалланинг ролини юксалтириш борасидаги тажрибалар билан яқиндан танишаяпмиз.
Ўқув-семинарлар жойларда давом этмоқда.

Вилоят мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Истиқлол берган неъмат — осуда ҳаёт, фаровон турмуш барчамизнинг, аввало, фарзандларимизнинг бахти, юртимиз келажагининг асосидир. Президентимиз ўтган ҳафтада нишонланган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда айни шу хусусда яна бир бор тўхталиб, бу неъматнинг қадрига етиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг фикр-мулоҳазалари ҳар бир инсонни юртимиздаги осуда ҳаёт бардавомлигини таъминлаш учун ҳушёрликка, халқаро майдондаги вазиятни тўғри баҳолаб, ён-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан сезгир муносабатда бўлишга ундайди. Бинобарин, ўз муносабатларини билдираётган юртдошларимиз ҳам айнан шундай фикрда.

иқтисодий барқарорлик ва фаровон турмуш кафолатидир
Иқтисодий барқарорлик — хорижий инвесторлар учун ҳам, мамлакат тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки қайси давлатда сармоядорларга қулай муҳит яратилса, ўша жойга интилиш кучаяди. Қувонарлиси, бугун Ўзбекистон ана шундай мамлакатлар сирасига киради. Изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли юртимизга чет эллик инвесторларнинг қизиқиши тобора ортмоқда.

саломатлик ва тетиклик гаровидир
Инсоннинг ҳар доим соғлом, тетик бўлишида спорт билан мунтазам шуғулланиш, шахсий гигиена, соғлом турмуш тарзи сингари омиллар билан бирга, тўғри овқатланиш ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Негаки, ўз вақтида ва тўғри овқатланиш нафақат эҳтиёжингизни қондиради, балки  саломатлигингизни ҳам муҳофаза қилади. Нотўғри овқатланиш эса, аксинча, саломатлигингизга жиддий зарар етказиши, турли хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.

муқобил энергия ишлаб чиқариш технологиялари айнан шу жиҳатлари билан аҳамиятлидир
Маълумки, бугунги кунда дунё аҳли кўплаб экологик муаммолар қаршисида турибди. Бошқача айтганда, узоқ йиллар давомида инсоннинг табиатга етказган таъсири эндиликда унинг ўзига “акс таъсир” кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳозирги вазият экологик муаммоларни ечишда тежамкор, экологик тоза технологияларни амалиётга қўллаш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини изчил олиб боришни тақозо этаяпти.

Кашандалар ҳаётини худди шундай изоҳлаш мумкин.
smokingХХI асрда инсоният бир қатор глобал муаммоларга дуч келди. Биргина ялпи исиш турли табиий офатларни келтириб чиқараётгани боис минглаб одамлар ҳаёти хавф остида қолмоқда. Қолаверса, кейинги пайтда атмосферанинг заҳарланиб, турли зарарли унсурларнинг ҳавога тарқалаётгани сайёрамизнинг баъзи минтақаларида жиддий экологик мушкулотларни юзага келтирмоқда. Бунинг оқибатида нафақат инсоният, шу билан бирга, ҳайвонот ва наботот оламига ҳам путур етаётир.
Шундай мураккаб бир вазиятда инсон нафақат ўзини ўзи, балки табиатни ҳам асраб-авайлашга масъулдир.

ёхуд «фаст-фуд» маҳсулотлари ҳақида
semizЯқин-яқингача кўпчилик семизлик фақат ўарб давлатларигагина хос муаммо, деб ҳисобларди. Айримлар ҳозир ҳам шундай фикрда. Лекин бугун дунё миқёсида қарийб 1,5 миллиард одамнинг ортиқча вазнга эга эканини, 500 миллиондан зиёд киши эса семизликдан азият чекаётганини инобатга олсак, энди бундай қарашлар тўғри эмаслиги ойдинлашади.
Семизлик инсон соғлиғи билан боғлиқ салбий оқибатларни келтириб чиқараётгани боис ҳам ўта жиддий хасталиклар сирасига киритилмоқда. Жумладан, у қандли диабетга йўл очади, томирларни зўриқтиради, ўпка ва юрак фаолиятини издан чиқаради, қон босими кўтарилишига сабаб бўлади, инсульт ҳамда фалаж эҳтимолини кучайтиради. Энг ёмони, ҳомиладор аёлларда эрта кўз ёриш хавфини орттиради.

Страница 1 из 3

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года