A+ R A-

Жараён

Шоир хотирасига эҳтиром

Президентимизнинг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жойларда шоир ижоди ва хотирасига бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай адабий кечалардан бири Жиззах педагогика касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

Тадбирда Муҳаммад Юсуф шеърияти, унинг ўзбек адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Коллежнинг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилари Муҳаммад Юсуф шеърларидан ўқиб бердилар.

А.  АБДУСАТТОРОВ.

* * *

Термиз шаҳрида ҳам шоир таваллудининг 60 йиллигига бағишлаб ўтказилган учрашувда сўзга чиққанлар мустақиллик йиллари миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган ижодкорлар меҳнати муносиб қадрланаётганини қайд этдилар. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳам ана шу юксак эътиборнинг амалий намуналаридан биридир.
Шу кунларда Сурхондарё вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида, маҳаллаларда ўқувчи-ёшлар, шоир мухлислари ва кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилаётган давра суҳбатлари, учрашув ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Н. ТЕМИРОВ.
 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года