A+ R A-

Таҳлил ва таққос

Бугун нодавлат нотижорат ташкилотлари жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланаётгани алоҳида қайд этилган.

Маълумки, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва аҳолини кучли ижтимоий муҳофаза қилиш каби муҳим вазифаларни амалга оширишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг роли тобора ортиб бормоқда.

Юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва иқтисодий барқарорлик хорижий сармоядорларни тобора кўпроқ жалб этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити чет эллик ишбилармонлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилаётир. Хусусан, ишлаб чиқаришга йўналтирилаётган сармоялар импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар тури ҳамда ҳажмини ошириш имконини бераяпти.

Кейинги пайтда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир масалалар ҳақида гап кетганда, бир рақамга алоҳида аҳамият берилаётгани, у жаҳоннинг таниқли иқтисодчилари, арбоблари,  молиявий идоралари, оммавий ахборот воситалари томонидан қайта-қайта таҳлил қилинаётгани эътиборни тортади. Бу республикамиз ялпи ички маҳсулотининг ўртача ўсиш суръатини ифода этувчи 8 рақамидир.

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года