A+ R A-

Дунё нигоҳи

«Ўзбекистон модернизация ва демократлаштириш йўлидан бормоқда»

Илгари хабар берилганидек, халқаро экспертлар уюшмаларининг вакиллари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Энн Де Пап,
Гент университети ректори (Бельгия), профессор:

— 2013 йили Ўзбекистон ижобий натижаларни қўлга киритгани у сўнгги йиллар давомида иқтисодий жиҳатдан кучли давлат қуриш ҳамда дунёнинг тараққий топган мамлакатлари қаторидан жой олиш йўлида ҳаётга татбиқ этган чора-тадбирларнинг тўғри эканлигини яққол тасдиқлайди.
Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўсиб келаётган ёш авлод масалаларига қаратилаётган эътибор Ўзбекистоннинг бундан кейинги тараққиётига ҳам мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Республиканинг таълим жабҳасида қўлга киритган муваффақиятларидан хабардор бўлганим ҳолда шуни айта оламанки, Ўзбекистон олий ўқув юртлари жиҳозланиш даражаси жиҳатидан Европа олий таълим муассасалари билан рақобатлаша олади.
Университетимиз Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдордир. Ўзим ҳам турли соҳаларда юқори малакали мутахассисларни биргаликда тайёрлаш ишига баҳоли қудрат ҳисса қўшишга тайёрман.

Жан Бланкофф,
эксперт, Брюссель эркин университетининг фахрий профессори:

— Ўзбекистонда ҳам иқтисодий жиҳатдан, ҳам замонавий технологиялар ривожи нуқтаи назаридан катта салоҳият бор.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ўз ривожланиш йўлини аниқ белгилаб олган мамлакат сифатида халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъектига айланди. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда муваффақиятли қарорларнинг қабул қилиниши, энг аввало, олдинга қўйилган мақсадларга эришишда мавжуд имкониятлар тўғри ҳисобга олинганининг самарасидир.
Президент Ислом Каримов етакчилигида узоқни кўзлаган ички ва ташқи сиёсат юритилмоқда. Бугун мамлакат ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва жамиятни янада демократлаштириш йўлидан бораётир. Ўзбекистон фаол равишда миллий саноатни ривожлантираяпти, ўз бюджетининг салмоқли қисмини таълим тизими, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг тараққиёти учун йўналтирмоқда.

«Жаҳон» АА.
Брюссель
 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года