A+ R A-

Дунё нигоҳи

Илгари хабар берилганидек, халқаро экспертлар уюшмаларининг вакиллари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси хорижий мамлакатлар ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлилий, илмий-академик ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ҳам ўзининг акс садосини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси Малайзиянинг ижтимоий-сиёсий ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ҳам ўз акс садосини бермоқда. Қуйида ушбу маъруза юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг айримлари эътиборингизга ҳавола қилинади.

Дато Редзуан Кушайри,
Халқаро сиёсат тадқиқот маркази директорининг ўринбосари:

— Президент Ислом Каримовнинг мазкур маърузасида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари чуқур ифодаланган. Тараққиётнинг юқори кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилаётгани Ўзбекистон томонидан мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш ҳамда модернизация қилиш, унинг тизимларини диверсификациялаш юзасидан вазмин, ҳар томонлама ва пухта ўйланган, узоқ муддатли истиқболни кўзлаган сиёсат олиб борилаётгани натижасидир.
Чет эл сармоялари учун қулай шароитлар яратилгани, ички бозор ҳимояси, миллий иқтисодиёт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик қўллаб-қувватланаётгани, қишлоқ жойларда инфратузилма ривожланаётгани, энергия манбаларидан самарали фойдаланилаётгани барқарор тараққиётни таъминлашга кўмаклашаётган омиллар сирасига киради.
Мамлакатда тинчлик-барқарорликнинг сақланаётгани ҳамда мустаҳкамланиб бораётгани, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликнинг мавжудлиги Ўзбекистоннинг энг катта муваффақияти ҳисобланадики, бу ҳам 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муваффақият билан амалга оширилишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз.

Жозеф Адайкалам,
“Binary” Менежмент ва тадбиркорлик университети ижрочи раиси:

— Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастури ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилгани натижасида макроиқтисодий барқарорликка эришилди. Иқтисодиёт тармоқларини тубдан ўзгартириш бўйича узоқ муддатли вазифалар ҳал қилиниши, модернизациялаш ҳамда диверсификациялашнинг ижобий ўзгаришлари таъминланмоқда.
Янги иш ўринларининг яратилиши, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишининг таъминлангани бу йўналишдаги энг муҳим муваффақиятлардан бири ҳисобланади.
Таълим тизимидаги ислоҳотлар кишида алоҳида таассурот қолдиради. Ўқитиш даражаси ҳамда сифатини оширишга йўналтирилган таълим меъёрлари ва дастурларининг такомиллаштирилгани, янги мактаб, академик лицей, коллеж ҳамда олий ўқув юртларининг барпо этилгани ва моддий-техника базаси мустаҳкамлангани алоҳида эътиборга сазовор.
2014 йил Ўзбекистонда “Соғлом бола йили” деб эълон қилингани аҳоли турмуш даражасини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди. Бу ўсиб келаётган авлод учун, унинг ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол ривожланиши учун кўрсатилаётган ғамхўрлик тасдиғидир.

Тан Сри Хью Сунг,
Малайзия Уюшган хитой савдо-саноат палатаси ижрочи котиби:

— Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги иқтисодий тараққиёти натижалари энг юксак баҳога муносибдир. Саноатни модернизациялашга ҳамда ишлаб чиқаришга юқори технологияларни қўллашга йўналтирилган чора-тадбирлар хорижлик сармоядорларни мамлакат ҳудудидаги лойиҳалар учун маблағ киритишга рағбатлантираётган бош омил ҳисобланади.
Малайзия Уюшган хитой савдо-саноат палатаси қўшма сармоявий лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан шериклик муносабатларини ўрнатиш мақсадида Ўзбекистонга Малайзиянинг қатор компаниялари вакилларидан иборат делегацияни юборишни мўлжалламоқда.

«Жаҳон» АА.
Куала-Лумпур
 

Японияда нашр этиладиган “Fec news” газетасида “Ўзбекистон: ялпи ички маҳсулотнинг 8 фоиз барқарор ўсиши ва саноат тараққиёти” сарлавҳали мақола босилиб чиқди.

Буюк Британияда нашр этиладиган, тўқимачилик соҳасини ёритиш бўйича дунёга машҳур “Selvedge” журналида “Ўзбекистонда ипакли абрбанд ишлаб чиқаришнинг тикланиши” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Бельгиянинг Лювен шаҳрида жойлашган “Brabant Hall” кўргазмалар марказида ҳар йили уюштириладиган анъанавий оммавий сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди.

дейишмоқда қадимий шаҳарга ташриф буюрган сайёҳлар.

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар вакилларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг Японияга амалий ташрифи чоғида юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Дунё миқёсида молиявий-иқтисодий инқироз таъсири сақланиб қолаётганига қарамасдан, 2013 йилда ҳам мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланиб, аҳоли турмуш даражасини изчил ошириш таъминланди.

Страница 1 из 15

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года