A+ R A-

Маданият

«Қўрғон» талқини

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан, “Қорақалпоқфильм” киностудиясида “Қўрғон” бадиий фильми суратга олинди.

Ватанга хизмат қилиш, унинг осойишталигини асраб-авайлаш масъулиятли вазифа эканлиги хусусида ҳикоя қилувчи ушбу бадиий фильм Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, сценарий муаллифи Муратбой Низанов ва режиссёр Абдувоҳид Fаниев  томонидан яратилди.

Дилфуза ТУРДИБОЕВА.

Қиш зийнати
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройи қошида ташкил этилган “Колибри” болалар ижодий студияси томонидан “Қиш манзаралари” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган ва эртак қаҳрамонлари қиёфаси акс эттирилган ўйинчоқлар, совғабоп буюмлар, кийим-кечаклар намойиши ҳамда қўшиқлар танлови ўтказилди.
Эътиборли томони шундаки, кўргазмага қўйилган ўйинчоқлар Меҳрибонлик уйларига совға қилинади.

Дилноза ЗОКИРОВА.

Юртдошимиз — танлов ғолиби
Марказий Осиё ва Корея давлатлари “Достончилик санъати” қўмитасининг эртак, афсона, миф ва эпослари асосида ўтказиладиган  сценарийлар танловининг бу йилги ғолиблари аниқланди.
Ушбу анъанавий тадбирда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ижодкорлар ўз асарлари билан иштирок этиб келишади. Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танловда юртдошимиз Муҳаббат Йўлдошеванинг “Кўҳи қоф мамлакати шаҳзодаси” номли сценарийси ғолиб деб топилганлиги ҳақида хабар келди.
Таъкидланишича, бу йилги танловнинг якунловчи босқичида  жаҳоннинг ўн тўртта мамлакатидан 258 нафардан зиёд киноижодкорлар асарлари танлаб олинган. Юртдошимиз қаламига мансуб сценарийнинг юқори баҳоланиши эса бой маданий меросимизнинг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофидир.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.
 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года