A+ R A-

Кино

КУНЧИҚАР ЮРТ ФИЛЬМЛАРИ

Пойтахтимизда замонавий япон фильмлари кунлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 20 йиллигига бағишланган ушбу тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Япония фонди ҳамда мазкур давлатнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманнинг очилишида сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорлик маданият ва санъат йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётганини  алоҳида эътироф этдилар.
Маълумки, Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ Япония билан мамлакатимиз ўртасида ижтимоий-иқтисодий, фан, маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Икки давлат кинематографлари ҳамкорлиги эса ушбу маданий алоқаларнинг узвий қисмидир. Бир неча йиллардан буён икки мамлакат ижодкорлари Ўзбекистон ва Японияда ўтказилаётган кинофестивалларда мунтазам иштирок этиб келаётгани фикримиз далилидир.
Кино анжуманида Кунчиқар юрт кино усталари томонидан суратга олинган  турли жанрлардаги “Ванко — мен, оилам ва итим ҳақида ҳикоя”, “Гибискус меҳмонхонаси”, “Онанинг энг қисқа мактуби”, “Дора Хэйта” фильмлари намойиш этилмоқда.

Мухтасар КАРИМОВА.

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года