A+ R A-

Кўнгил ҳиёбони

«АЁЛ ЗИЙНАТИ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ»

Наманганда Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллиги олдидан “Аёл зийнати — миллат кўзгуси” мавзуида фестиваль бўлиб ўтди.

Хотин-қизлар ҳамда вояга етмаган ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёш авлодни миллий анъана ва қадриятлар руҳида тарбиялаш, миллийлик ҳамда замонавийлик уйғунлашган либосларни тарғиб қилиш мақсадида уюштирилган тадбирда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, турли  маданий-маърифий дастурлар намойиш этилди.
Вилоят марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган фестивалда шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган 600 нафардан зиёд ҳунарманд ҳамда тадбиркор аёллар, намунали уй бекалари ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик буюмлари, шу жумладан, миллий либослар, тотли таомлари билан қатнашди. Тадбир доирасида ўндан ортиқ номинацияда танловлар ташкил қилинди. Боғдаги “Наврўз” амфитеатрида намойиш этилган бадиий дастурда фольклор жамоалари томонидан ижро этилган халқ қўшиқлари, ёш ижрочиларнинг эстрада йўналишидаги чиқишлари кўнгилларга кўтаринкилик бағишлади.
Фестиваль ниҳоясида ҳунарманд ва тадбиркор аёлларнинг ижодий ишлари баҳоланиб, номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди. Жумладан, Наманган шаҳридаги “Nilufar elit” ўқув маркази “Энг намунали ўқув маркази”, чустлик Марғуба Неъматуллаева “Энг яхши ҳунарманд аёл”,  Учқўрғон туманидан Ҳамида Тиллабоева хонадони “Энг намунали ёш тадбиркор оила”, шу тумандан Мамнуна Абдумухторова “Энг яхши миллий либос устаси” дея эътироф этилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года