A+ R A-

Экспорт бўйича дастлабки келишув

Янгийўл туманидаги “Mustafo consalting group” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган янги тикув цехи маҳсулотлари ёрлиқларида “Made in Uzbekistan” деган ёзув бор.

Чунки ушбу корхонада тайёрланаётган кийим-кечакларни хориж бозорларига ҳам чиқариш кўзда тутилган.
— Бунинг учун имкониятимиз етарли, — дейди цех бошлиғи Абдубосит Йўлдошев. — Қирқ кишилик жамоамизда моҳир дизайнер ва чеварлар, шунингдек, яқинда коллежни тамомлаган изланувчан ёшлар кўп. Улар миллий ва замонавий андозалар асосида 20 хилдан ортиқ янги кийим-кечак моделларини ишлаб чиқишди. Айни пайтда Япониядан келтирилган энг сўнгги русумдаги тикув дастгоҳлари ёрдамида табиий толали матолардан кунига 1000 донадан зиёд бежирим либослар тайёрлаяпмиз.
Изланишлар зое кетмади. Корхона мутасаддилари чет эллик буюртмачилар билан маҳсулот экспорт қилиш юзасидан дастлабки келишувга эришдилар.

Fайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Юқори сифат омили
Конимех туманида нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Шоҳсанам-Мунаввар” хусусий корхонаси иш бошлади.
Айни пайтда бу ерда 15 турдаги нон ҳамда ширинликлар тайёрланмоқда.
— Ихчам ва унумдор  хориж технологиясининг афзаллиги шундаки, — дейди корхона  раҳбари Шерзод Орипов, — бунда электр энергияси сарфи икки баробаргача тежалади.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Сунъий кўл саховати
“Юқори Олот саховати” масъулияти чекланган жамиятида балиқ етиштириш йўлга қўйилди. Бунинг учун корхона тадбиркорлари томонидан икки гектар майдонда сунъий кўл барпо қилинди.
 Олот тумани ҳудудида жойлашган мазкур ҳавзада йилига тўққиз тоннагача балиқ етиштириш мумкин. Умумий қиймати 30 минг АҚШ долларилик янги бизнес лойиҳасини амалга оширишда тадбиркорлар ўз сармоялари ҳамда банк кредитидан самарали фойдаландилар.
Диққатга молик жиҳати, ўтган йили вилоятда балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик тармоқларини ривожлантиришга қаратилган дастур доирасида умумий қиймати 47,4 миллиард сўмлик 110 та лойиҳа амалга оширилиб, 384 та иш ўрни яратилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года