A+ R A-

Молиявий таълим ва амалиёт

Тошкент давлат иқтисодиёт универстетида Ўзбекистонда молиявий таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Микромолия институтлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Марказий банк масъул ходимлари, таълим ва молия муассасалари вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларида молиявий таълимни равнақ топтириш, айниқса, аҳоли турли ёш қатламларининг бу борадаги саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсири ҳамон сақланиб турган ҳозирги мураккаб шароитда оилалар молиявий аҳволининг яхшиланишида иқтисодий билимлар муҳим аҳамиятга эга. Зеро, оила бюджетини тузиш ва уни самарали бошқариш, шахсий жамғармаларни тўғри мақсадларга йўналтириш, депозит, кредит, суғурта ва бошқа молиявий хизматлардан ўз ўрнида фойдаланиш молиявий кўрсаткичларни яхшилаш имконини беради.
Мамлакатимизда масаланинг шу жиҳатлари эътиборга олиниб, ёшларга таълимнинг барча босқичларида мустаҳкам молиявий билимлар берилаётгани диққатга сазовордир. Анжумандан кўзланган мақсад эса ушбу жараёнда  таълим ва молия муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтириш, ўқув тизимида замонавий услубларни қўллашга қаратилган ишланмалардан кенгроқ фойдаланишни муҳокама қилишдан иборат эди. Шу боис соҳанинг долзарб мавзулари қамраб олинган маърузалар иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.        
Тадбирда аҳолининг молиявий маданиятини юксалтиришда халқаро ташкилотлар кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам қўл келаётгани алоҳида қайд этилди. Йиғилганларга ўтган даврда бу борада бажарилган ишлар самаралари ҳақида маълумотлар берилди.
Конференция доирасида, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари учун мўлжалланган “Молиявий саводхонлик асослари” ўқув қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Саид РАҲМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года