A+ R A-

Экология

Экологик масалалар ва таълим

Пойтахтимиздаги “Grand Mir” меҳмонхонасида “Барқарор тараққиёт масалаларида таълим. Ахборот аспектлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида уюштирилган мазкур тадбирда таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда экологик таълимни ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Экологик таълимнинг илғор педагогика ва ахборот технологиялари асосида, умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган фанлар билан уйғун ҳолда олиб борилиши ўқувчи-ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Бу жараёнда таълимнинг барча бўғинлари, жумладан, мактабларда ижтимоий ва табиий фанлар мазмунига экологиянинг долзарб масалалари ва уларнинг ечимларини татбиқ этиш, мактабдан ташқари таълим муассасаларида тегишли тўгараклар ташкил қилиш ҳамда уларга ёшларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Давра суҳбатида ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, узлуксиз экологик таълимни йўлга қўйиш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, экологик таълимнинг ҳуқуқий асослари, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшларда экологик дунёқарашни шакллантиришда таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган маърузалар тингланди.
Шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришга оид “Турғун органик ифлослантирувчи моддалар: мониторинг ва бошқарув” номли ўқув дастури тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

О. ФАЙЗИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года