A+ R A-

Экология

СУВ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИГАН ДАРАХТ

Табиатда сувсиз ҳам ўсаверадиган наботот намуналари учраб турар экан. Шулардан бири Африкадаги деярли ёғингарчилик бўлмайдиган Калахари ва Номиб саҳроларида мавжуд.

Бу дарахтнинг бўйи атиги 30 сантиметр бўлиб, танаси бўйлаб икки донагина барг чиқаради. Эътиборлиси, у япроқларини қарийб минг йил давомида тўкмасдан асраб-авайлайди.
Мазкур турни бундан бир аср муқаддам немис ботаниги Фридрих Вельфич Жанубий Анголада топиб, Лондондаги ботаника боғига жўнатган. Ўсимлик синчиклаб ўрганилгандан сўнг ботаник Йозеф Ҳукер унга “Вельвичия мирабилис” дея илмий ном берган.
Дарахтнинг танаси шунчалик даражада мус¬таҳкамки, у бамисоли метин. Ер ости қисми эса, асосан, ўқ илдизидан ташкил топган бўлиб, 5 метргача чуқурликка етади.
Олимлар ёмғир кўрмайдиган бу дарахт намликни қаердан олиши хусусида узоқ изландилар. Пировардида маълум бўлдики, у нам¬ликни аҳён-аҳёнда океандан тарқалган тумандан олар экан.
“Оёғи оловда” бўлса-да, сув ичмайдиган бу дарахт табиатда мавжудлиги ҳар бир кишида қизиқиш уйғотиши, табиий.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ тайёрлади.
 

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года