A+ R A-

Абадият гулшани

«...Жисмни қил садқа ано бошиға»

Президентимиз томонидан 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб номланиши мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодга қаратилаётган юксак эътиборнинг навбатдаги ёрқин намунасидир.

Алишер Навоий бу асари билан тазкирачиликда янги анъаналарга асос солган. Асар саккиз мажлис(қисм)дан иборат.

Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади.

Ислом КАРИМОВ

2013 йилга “Обод турмуш йили” деб ном берилиши, чиндан ҳам, халқимиз кўнглидаги ниятларнинг ижобати бўлди, десак, айни муддао бўлади. Чунки обод турмуш, гўзал ҳаёт деган тушунчалар азал-азалдан онгу шууримизда, энг аввало, фаровонлик, тўкинчилик, қут-барака, бозорлардаги арзончилик ва мўл-кўлчилик маъносини англатади. Шунинг учун ҳам фаровонлик тушунчаси Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва ҳаёт  фаровонлиги, деган эзгу ғоянинг асосий мазмун-моҳиятини ташкил этади.

Буюк гуманист шоиримиз фаолияти ва ижодига теран назар ташласак, унинг даҳоси ижтимоий ҳаётнинг, мафкура ва маданиятнинг барча соҳаларини қамраб олганидан ҳайратга тушамиз.

Ислом КАРИМОВ

Алишер Навоий ҳазратлари оталаридан мерос мол-мулклари ва ўзларига давлат амалдори сифатида ажратилган ерлардан келадиган даромад ҳисобидан (ҳазратнинг мол-мулк ва ерлардан келадиган даромадлари кунига 18 минг шоҳруҳий динорни ташкил қиларди) Ҳиротда «Ихлосия» мадрасаси, «Халосия» хонақоҳи, масжиди жомеъ, «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, шу каби Марвда «Хисравия» мадрасасини, Ҳиротдан ташқарида «Работи ишқ», «Работи санг», шоир Аттор қабрига мақбара, Нишопур шаҳри атрофидаги жойлардан бирига «Работи яздобар», Гуласт булоғидан Машҳад томон саксон чақирим узунликдаги ариқ қаздириб, шу ва бошқа ариқларга ўн олтита кўприк барпо эттирган.

Барча замонларда ҳам оилага жамият ва давлат таянчи сифатида қараб келинган. Ушбу қараш дунё халқларининг нафақат урф-одатларию кундалик ҳаётига, балки башариятга дахлдор алломалар ўй-фикрларига ҳам хосдир. Хусусан, улуғ сўз санъаткори Алишер Навоий адабий меросига мурожаат этар эканмиз, буюк шоир бу мавзуга кўп бор юзланганининг гувоҳи бўламиз.

Кўҳна тарихимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимиз ҳақида гапирганда, биринчилардан бўлиб улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳазратлари кўз олдимизга келади. Чунки бу мўътабар зот миллатимиз шарафини кўкларга кўтарган, юртимиз довруғини бутун оламга тараннум этган.

Ислом КАРИМОВ

Алишер Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир.

Ислом КАРИМОВ

14 ФЕВРАЛЬ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Бобур биз учун том маънодаги буюк маданият, олий даражадаги шарқона одоб ва ахлоқ тимсолидир.

Ислом КАРИМОВ

Бобур шоҳ ва шоирликдан ташқари, тарихчи, этнограф, ўлкашунос, биолог, географ, диншунос, тилшунос олим сифатида ҳам ўз даврида ном қозонган, араб алифбоси мураккаб, ўрганилиши оғир бўлганлиги боис, янги “Хатти Бобурий» алифбосини яратган, давлатчиликда вақт   меъёрларини қайта ишлаб чиққан, почта тизимига қулай тарзда тартиб берган ва яна кўплаб ислоҳотларни амалга оширган. Борган ерида ободончилик, боғ-роғ барпо этган. Шунингдек, унинг  ўз оиласи, қариндошлари ва яқин кишиларига муносабати ҳам биз учун ибратлидир.

Страница 1 из 4

Газета ҳақида

“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи хусусидаги таҳлилий мақолалар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани;

Календарь

Об-ҳаво

 

 

 

Издается с 1 января 1991 года